ТАШАББУС- 2015

ТАШАББУС- 2015Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиладиган “Энг яхши тадбиркор”, “Энг яхши фермер” ва “Энг яхши ҳунарманд” йўналишлари бўйича Ташаббус-2015” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилганлиги якунланган хафтанинг муҳим хабарларидан бири бўлди.

“Ташаббус-2015” кўрик-танловнинг туман босқичи тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ҳамда тегишли ташкилотларнинг раҳбар ходимлари иштирокида туман маданият ва спорт ишлари бўлимида бўлиб ўтди. Унда 120 дан ошиқ тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар иштирок этишди. 36 нафар соҳа ходимлари бевосита ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан танловда қатнашишди.

Танловни туман ҳокими Ғ.Алиев кириш сўзи билан очди. Танлов қатнашчиларига омад тилади.

ТАШАББУС- 2015 

ТАШАББУС- 2015

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур танлов бизга “Йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши фермери”, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналиши бўйича туман босқичи ғолибларини аниқлаб бериши керак эди. Шундай бўлди, ҳам.          Синчковлик билан тадбирни кузатиб борган комиссия аъзолари “Йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича “GOL DOORS SERVIS” МЧЖ (раҳбари Зафар Эшмаматов)ни 1- ўринга лойиқ топишди.

Шунингдек “Маҳмуд бобо Собиров” (раҳбари Р.Собиров)га 2-ўрин, “Боғишамол қурилиш сервис” (раҳбари Ж.Сағдуллаев)га эса 3- ўрин насиб этди.

“Йилнинг энг яхши фермери” йўналиши бўйича “Соли бобо” фермер хўжалиги (раиси Ғани Эшонқулов) 1-ўринни қўлга киритди. 2-ўрин “Истиқлол 10 йиллиги” ф/х (раиси А.Эшниёзов)га. 3-ўрин “Бойжон бобо ўғли Бердинор”              ф/х.(раиси Б.Жўраев)га берилди.

“Йилнинг  энг яхши ҳунарманди” йўналиши бўйича 1-ўрин Ҳулкар Муродовага насиб этди. Мазкур йўналиш бўйича 2-ўринга Гулмира Уролова, 3- ўринга эса Дилрабо Зияддиновага маъқул топилди.

Шунингдек танловда “Йилнинг энг ёш тадбиркори” йўналиши бўйича Жасур Исматов,  “Йилнинг энг яхши солиқ тўловчиси” йўналиши бўйича “Уста Фазлиддин Ширинов” (раҳбари Ф.Ширинов), Миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича ҳунарманд Эркин Ортиқов ғолиб бўлишди ва уларга тегишли тартибда совғалар  улашилди.

1-ўринни қўлга киритган танлов ғолиблари “Ташаббус-2015” кўрик танловининг вилоят босқичида иштирок этадиган бўлишди.

 

“Хатирчи ҳаёти” газетасидан олинди

 

ТАШАББУС- 2015
ТАШАББУС- 2015
ТАШАББУС- 2015
ТАШАББУС- 2015

ТАШАББУС- 2015

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 15.05.2015,   Кўрилган: 935   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.