Дастур амалда

Дастур амалда Туманимиздаги барча маҳаллалардан ташриф буюрган отахону- онахонларимиз, туман ҳокимлиги вакиллари, маҳалла фаоллари, ЎзМТДПдан вакиллар, “Нуроний” жамғармаси, туманимизда ижод қилиб келаётган кекса шоиру- ёзувчилари, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими, 7- мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилар жамоаси 17- апрель куни туманимиздаги тарихий ўлкашунослик Музейида  “Юзларида нур, қалбида ҳузур кексалар” деб номланган тадбирга ташриф буюришди.

Тадбирни туман Маданият уйи ходими Н.Арабов олиб борди. Тадбирда сўз олган туман “Нуронийлар” жамғармаси раиси Н.Ҳасанов, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи Ғ.Нарзуллаев, кекса шоирлардан Т.Хўжамов, Х.Шакаров, Дўстлик МФЙ фаолларидан ҳожи Исмоил бобо, Самарқанд МФЙдан Э.Содиқов, Дамариқ МФЙдан З.Шакарова ҳамда туман тарихий ўлкашунослик Музейи директори К.Суяров туманимиз тарихи, ўтмиши ҳақида, қадимий мерос, урф-одатлар, анъаналар ҳақида батафсиз ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди. “Кексаларни эъзозлаш йили”да  уларга кўрсатилаётган эътибор, эъзоздан беҳад мамнун эканликларини таъкидлаб ўтишди.

Тадбир давомида эса туман Маданият ва спорт ишлари бўлимининг “Янгиработ” Марказий маданият ва аҳоли дам олиш марказига қарашли “Чиннигул” Ашула ва рақс Халқ ҳаваскорлик жамоаси ижросида катта дастурда концерт намойиш этилди. Маданий ҳордиқдан сўнг меҳмонлар Музей бўйлаб саёҳат қилишди. Ўзларининг бой таассуротлари билан ўртоқлашиб, яна кўплаб маълумотлар олишга эришишди. Музей ходимларига маданий ҳордиқ ҳамда маънавий озуқа учун миннатдорлик билдиришди. 

 

"Хатирчи ҳаёти" газетасидан олинди

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 27.04.2015,   Кўрилган: 755   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.