ЭЪЗОЗ-ЭЪТИРОФ

ЭЪЗОЗ-ЭЪТИРОФЎзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари- 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллигига” эсдалик юбилей медали билан мукофотлаш тўғрисида”ги ва “1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонлари ҳамда “Кексаларни эъзозлаш йили” Дастури ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда истиқомат қилаётган 30 нафар 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари тегишли тартибда рағбатлантирилиши лозим эди.

Шу муносабат билан яқинда Навоий вилояти ҳокими Э.Турдимов туманимизнинг 5 нафар нуроний отахонига юбилей медалини ҳамда телевизор тақдим этди. Шунингдек улар 700 минг сўм пул мукофоти билан ҳам тақдирланишди. Бундан ташқари уларнинг ҳар бирига вилоят касаба уюшмалари федерациясининг, туман ҳокимлигининг, бошқа жамоат ташкилотларининг ҳам пул мукофотлари, совғалари тантанали равишда топширилди.

- Бундай эҳтиром, эъзоздан ниҳоятда хурсандман. Бошқа бирор давлатда биз каби кексаларга бу даражадаги ғамхўрлик бўлмаса керак. Илоҳим уруш бўлмасин. Ватанимиз тинч, элимиз омон, турмушимиз фаровон бўлсин. Муҳтарам Президентимиз минрнатдорлигимизни қабул қилсин,- дейди жумладан мукофотланганлар номидан Наврўз МФЙ ҳудудидаги Довтепа қишлоғида яшовчи 93 ёшли Ҳамро бобо Пирбоев.

 

"Хатирчи ҳаёти" газетасидан олинди

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 27.04.2015,   Кўрилган: 774   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.