Тафсилот

Тафсилот Шарқ халқларининг, айниқса ўзбек халқининг жами эзгу ниятлари, урф-одатлари, миллий қадриятлари мужассамлашган Наврўз байрами туманимизда ҳам кенг нишонланди.

Аслида байрам шукуҳи туманимизда ўн-беш кун олдин сезила бошланган эди. Чунки жойларда олиб борилган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари, ўтказилган умумхалқ ҳашари барча кишиларнинг қалбига баҳор нафасини олиб кирган эди.

Байрам шодиёнаси нишонланган 19-март кунида туманимиз фаоллари, меҳнат фахрийлари, жамоатчилик вакиллари туман марказий истироҳат боғи томон йўл олишди.

Карнай-сурнай садолари остида боққа кирган фуқароларнинг кайфияти бу ердаги тартибни, байрамона руҳни кўриб янада кўтарилди. Болалар учун мўлжалланган аттракционлар, корхона, ташкилот ва таълим муассасалари томонидан тузалган баҳорий таомлар дастурхони, кўнгилни ром этувчи куй-қўшиқлар боғни янада тароватли этган эди.

Тантаналар сўнгра “Ёшлик” ўйингоҳида давом этди. Бу ерда туман маданият ва спорт  бўлими санъаткорлари катта байрам концерт дастурини намойиш этишди.

Туманимиз ҳокими Ғ.Алиев нутқ сўзлаб, Наврўзнинг халқимиз ҳаётида тутган ўрни, унинг тарбиявий аҳамияти, мамлакатимизда бу байрамнинг нишонланиш кўлами ҳақида батафсил тўхталди. Шунинг баробарида барчани байрам билан қутлаб, эзгу тилакларини билдирди.

Байрам тантанаси ёш санъаткорларнинг, ёш спортчиларнинг чиқишлари билан давом этди.

Бу каби тадбирлар яна бир қатор қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида, гузарларда, меҳнат жамоаларида ҳам бўлиб ўтди ва ўтмоқда.

 

Тафсилот
Тафсилот
Тафсилот
Тафсилот
Тафсилот
Тафсилот
Тафсилот
Тафсилот
Тафсилот
Тафсилот
Тафсилот
Тафсилот
Тафсилот
Тафсилот
Тафсилот
Тафсилот
Тафсилот

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 01.04.2015,   Кўрилган: 788   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.