» » » Конституция - бахтимиз пойдевори

Конституция - бахтимиз пойдевори

Конституция - бахтимиз пойдевори10-сонли умумтаълим мактабида “Камолот” ва “Камалак” тўгараги фаолларининг “Конституция - бахтимиз қомуси” деб номланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда ўқувчилар Конституция 6 бўлим, 26 боб, 128 та моддадан иборат эканлигини айтдилар. Конституция бизнинг ғуруримиз, бахтимиз орзу номусимиз, тинчлигимиз гарови эканлигини таъкидладилар. 41-моддада шундай дейилган: “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир”.

Шундай экан, биз ёшлар фақат аъло ўқиб, юрт келажаги учун ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз даркор, дедилар. Ўқувчилар томонидан шеър ва қўшиқлар, рақслар ижро этилди.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларга  “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг кўкрак нишони ва фахрий ёрлиқлари  топширилди.

 

Ғ.Бобоев

10-сонли умумтаълим мактаби директор ўринбосари

Muallif:info,  Qo‘shilgan sana: 17.12.2014,   Ko‘rilgan: 1371   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.