Конституция - бахтимиз қомуси

Конституция - бахтимиз қомусиЖорий йилнинг 5 сентябрь куни туманда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг  22 йиллик байрамига бағишланган тантанали йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда туман ҳокимлиги ходимлари, туман Прокурори, туман Ички ишлар бўлими ходимлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллик байрами билан йиғилиш иштирокчилари ҳамда туман аҳлини туман ҳокими Ғ.Қ.Алиев қизғин муборакбод этди:

 

Қадрли юртдошлар! Муҳтарам  азизлар!

   Сиз азизларни, Сизлар орқали туманимиз аҳлини қутлуғ айём билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг самимий тилакларимни изҳор этаман.

   Ҳақиқатдан ҳам, Конституциямиз қабул қилинган кундан бошлаб юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, халқаро майдонда ўзимизга муносиб ўрин эгаллашда асосий Қомусимиз белгилаб берган мустақил тараққиёт йўли нақадар тўғри эканлигига такрор ва такрор ишонч ҳосил қилмоқдамиз.

   Конституциямизни ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Конституциямиз халқ  манфаатини тўлақонли ифода этиб, ўзининг ҳаётийлигини амалда яққол намоён этмоқда.

    Унинг боис, бугун одамларимизнинг дунёқараши, ҳаётга ва меҳнатга муносабати, ён атрофда юз бераётган воқеаларга даҳлдор туйғуси, ўз Ватани ривожланишига ғурур ва ифтихори, келажакка ишончи кундан-кунга тобора  ошиб бормоқда.

     Туманимизда бутун мамлакатимиз каби аҳолимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини, тадбиркорликни ривожлантириш, барчамиз учун бебаҳо бойлик бўлган фуқароларимиз саломатлигини асраб авайлаш, она ва бола муҳофазаси, соғлом авлод тарбияси, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим соҳасини ривожлантириш, ҳамда аҳолининг тиббий маданиятини ошириш билан боғлиқ бўлган кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Муҳтарам  азизлар!

    Юртимиз тинч, мамлакатимиз обод, халқимиз шоду - омонликда юртимиз келажаги учун собитқадамлик билан дадил одимлар ташлаб Ватанимиз тараққиётига  ўз  ҳиссаларини  қўшиб бормокда.

     Аминманки, Конституциямиз шарофати боис, бугун мамлакатимиз каби туманимиз кундан-кунга равнақ топиб, аҳолимизнинг турмуш фаровонлиги янада яхшиланиб боради. Кенг кўламда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари кенгайиб боради.

    Азиз юртдошлар, яна бир бор барчангизни Конституциямиз қабул қилинганлигининг 22 йиллик байрами билан  самимий муборакбод этаман, сизларга соғлиқ-саломатлик, оилангизга тинчлик, фаровонлик тилайман.

Байрамингиз муборак бўлсин!

 

Конституция - бахтимиз қомуси
Конституция - бахтимиз қомуси
Конституция - бахтимиз қомуси
Конституция - бахтимиз қомуси
Конституция - бахтимиз қомуси
Конституция - бахтимиз қомуси
Конституция - бахтимиз қомуси
Конституция - бахтимиз қомуси
Конституция - бахтимиз қомуси 

 

 

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 15.12.2014,   Кўрилган: 1342   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.