Спорт

Спорт“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси мана ўн бир йилдирки, ўғил ва қизлар ўртасида ҳар йили стол тенниси бўйича мусобақа ташкил этиб  келмоқда.

Жорий йилги “Соғлом авлод учун” кубоги мусобақасида туманимиздаги 7 та мактабнинг 2002-2008-йилларда туғилган ўқувчилари иштирок этишди.

Унда қизлар ўртасида Э.Садриддинова  (7-мактаб) 1-ўринни, Л.Каримова (73-мактаб) 2-ўринни, У.Анорова (45-мактаб) 3-ўринни эгаллашди.

Ўғил болалар ўртасида эса 7-мактаб ўқувчилари – А.Сайдалиев, Ж.Соҳибов, У.Бозоровлар мутаносиб равишда шоҳсупадан жой олишди.

Албатта, барча совриндорлар тегишли тартибда рағбатлантирилишди. Мусобақанинг энг ёш иштирокчиси, 2008-йилда туғилган Юлдуз Садриддинова ҳам алоҳида тақдирланди.

Шуниси қувончлики, туманимиз терма жамоаси мусобақанинг вилоят босқичида ҳам ғолиб бўлишиб, республика босқичига йўлланма олишди.

 

“Соғлом авлод учун” жамғармасининг туман таянч пункти 

 

Спорт
Спорт

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 10.12.2014,   Кўрилган: 611   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.