Ёшлар ва сайлов

Ёшлар ва сайловЯқинда 20 умумтаълим мактабида ҳамда Хатирчи хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежида туман Маънавият ва тарғибот бўлими, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” ҳамда “Сайлов ва ёшлар” мавзуларида давра суҳбатлари бўлиб ўтди.

Давра суҳбатларида Тошкент Давлат юридик институтининг катта ўқитувчиси К.Мардонов мамлакатимизда эркинлик ва озодликни, мустақиллик ва ҳурликни ўзида намоён этган асосий қонунимиз – Конституция қабул қилинган қутлуғ сана ҳақида ёшларга тушунча берди.      Мазкур институт 1-босқич магистри С.Сафарбоев эса ёшларни, айниқса, биринчи маротаба овоз берувчиларни мамлакатимизда ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органларига бўлиб ўтадиган сайловларда фаол иштирок этишга чақирди.

Шундан сўнг давра суҳбатлари иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши тарихига оид видео ролик намойиш этилди. Тадбирлар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар ҳам олишди.

 

Ш.Ражабов

“Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши раиси ўринбосари

 

Тадбир фотолавҳалари

 

Ёшлар ва сайлов
Ёшлар ва сайлов
Ёшлар ва сайлов
Ёшлар ва сайлов
Ёшлар ва сайлов
Ёшлар ва сайлов

 

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 10.12.2014,   Кўрилган: 783   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.