DataLife Engine > Рахбарият > ТУМАН ҲОКИМЛИГИ РАҲБАРИЯТИ

ТУМАН ҲОКИМЛИГИ РАҲБАРИЯТИ


24-09-2018, 10:46. Разместил: info

АЛИЕВ  ҒОФИР ҚУВАТОВИЧ

 

  Хатирчи  тумани  ҳокими
  Телефон: (0436) 544-40-10, факс:  (0436) 544-42-08

  Қабул кунлари: Ҳар ҳафтанинг шанба куни

  Электрон почта:  xatirchi@nv.uz        
  1959 йили Навоий вилояти, Навбаҳор  туманида туғилган.
  Миллати - ўзбек.

  Маълумоти  олий, 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш

  муҳандислари институтини т    

  тамомлаган.

  2001 йил - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси  

  тингловчиси.  

  Мутахассислиги  муҳандис-гидротехник, магистр.

  2009 йилдан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати

  2015 йил "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган

 

 Мажбуриятлари:

      Туманда   олий   мансабдор   шахс   бўлиб,  айни   бир   вақтда   ҳудудда  вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради.

            Туманни ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ривожлантириш масалаларини мувофиқлаштиради ва унинг бозор тамойилларига асосланган замонавий йўналишларини ҳаётга кенг жорий этиш ҳамда ислоҳотларни чуқурлаштиришга раҳбарлик қилади. 
            Халқ фаровонлигини оширишнинг зарур чора-тадбирларини белгилайди. 
            Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор, фармон ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимининг қарорлари ижросини ташкил этади.
            Қонунийлик, ҳуқуқ-тарғибот, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлик чора-тадбирларни кўради, табиий офатлар, эпидемиялар, шунингдек бошқа фавқулодда вазиятларда тегишли ишларни ташкил этади.
            Республика ва хорижда туманнинг расмий вакили сифатида иш кўради.
Кадрларни танлаш, тарбиялаш ва жой-жойига қўйиш ишига раҳбарликни амалга оширади. 
Фуқароларни қабул қилишни, улардан келиб тушган ариза, шикоят ва таклифларни қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда мурожаатларни тегишли бўлимлар томонидан кўриб чиқилишини ташкил этади.
            Туман  ижроия  ҳокимияти  органларининг  структураси  ва  штатларини  вилоят ҳокими  билан  келишилган  ҳолда тегишли халқ депутатлари Кенгаши тасдиқлаган бюджет доирасида белгилайди ва ўзгартиради.
            Вилоят ҳокими билан келишилган ҳолда туман ҳокими биринчи ўринбосари ва ўринбосарларини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилади ҳамда уларни тегишли халқ депутатлари Кенгашлари тасдиғига тақдим этади.
            Ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишни таъминлайди.
            Туманда қишлоқ хўжалик корхоналари ишини мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, жойларда хўжалик юритиш шаклларини такомиллаштириш ва шу соҳада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини мувофиқлаштиради.
            Қишлоқ ижтимоий инфраструктурасини ривожлантириш масалаларини мувофиқлаштириб, чорвачиликда ислоҳотларни такомиллаштириш, шахсий фермер ва деҳқон хўжаликлари манфаатларини ҳимоялаш, қишлоқ аҳолисини хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш ва улар учун қўшимча иш жойлари яратиш, қайта ишлаш корхоналари ташкил қилиш масалаларини назоратга олади.
            Қишлоқ хўжалигида ердан, сувдан фойдаланиш, ирригация, мелиорация масалалари, деҳқончилик маданиятини яхшилаш, илғор техника ҳамда технологияларни жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини ошириш, уруғчилик ва наслчилик ишларини ривожлантиришга алоҳида эътибор беради.
            Қишлоқ хўжалигини кимёлаштириш, ўсимликларни ҳимоя қилиш, ветеринария хизмати кўрсатиш масалаларини мувофиқлаштириб, табиий офатлар ва экстремал ҳолатларда уларни бартараф этиш бўйича тезкор тадбирларни амалга оширади.
Ҳудудда жиноятчиликка қарши кураш, қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштиради, йўналтиради ва ҳудудлар бўйича таҳлил қилади.
            Ҳокимликда тузилган тегишли комиссиялар ишларига раҳбарлик қилади.
            Туман ҳокими ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, мутахассислари иш фаолиятини умумий тарзда мувофиқлаштириб, назорат қилиб боради.
            Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида бошқа  ваколатларни ҳам амалга оширади.  

 

 

АВЛОНОВ ВОҲИД БАҲРИДДИНОВИЧ

 

 

  Туман ҳокимининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари

  бўйича биринчи ўринбосари

  Телефон: (0436) 544-40-20

  Қабул кунлари: Ҳар ҳафтанинг сешанба куни

  Электрон почта: v.avlonov@nv.uz        
  1979 йили Навоий вилояти, Хатирчи туманида туғилган.
  Миллати - ўзбек.

  Маълумоти  олий, 2008 йилда Тошкент Молия институтини тамомлаган.

  Мутахассислиги  иқтисодчи.

  

   

 

  Функционал вазифалари: 

 

 

Амалга оширилиши лозим бўлган ишлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 мартда Навоий вилоятига ташрифи якунида ўтказилган йиғилиш баёни (08.03.2018й. №3790-хх) топшириқлари тегишлилиги юзасидан  ижросини таъминлаш

Туман ҳокимлигида ижро интизоми талабларига риоя этилишини назорат қилиш ва таъминлаш

Ҳудудда юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг улушини янада кўпайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш бўйича дастурларни амалга оширилишини назорат қилиш ҳамда бу борадаги вазифаларни мувофиқлаштириш

Ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, туманда белгиланган экспорт прогнозларини бажариш

Барча даражадаги бошқарув ва ижро органларининг ҳудудда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, хусусий мулкнинг манфаатларини, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва кафолатларини ҳимоя қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни чуқур таҳлил этилишини мувофиқлаштириш

Ҳудудда чакана ва улгуржи савдони, хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини кенг жорий этиш, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан зарур чора-тадбирларини амалга ошириш

Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот фаолияти, архив иши, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя  қилиш самарадорлигини ошириш бўйича зарур тадбирларни амалга оширилишини таъминлаш

Аҳолини истеъмол товарлари ва пуллик хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар ўтказилишини мувофиқлаштириш

Туманнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, инвестиция, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва уни самарали ижросини ташкил қилиш, дебитор-кредитор қарздорликларни юзага келишини олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этиш

10 

Иқтисодиёт масалалари бўйича тегишли вилоят бошқарма, ташкилот ва идоралар ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиклаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулокот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга ошириш

 11

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб- қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш орқали маҳаллий бюджетлар ижроси жараёнида бюджетга тушумларни келиб тушишини кўпайтириш ва қўшимча захираларни аниқлаш

 12

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, бу соҳани индустриялашган тармоқка айлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигининг барча турдаги маҳсулотларини кайта ишлаш ва экспорт қилишни кескин кенгайтириш учун махсус дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

13 

Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, ҳудудий саноат маҳсулотларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, дунёдаги нарх конъюктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш ва янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни янги бозорларда экспорт қилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

 14

Инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг қишлоқ жойларда ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларини барқарор ошириш манбаларини яратиш, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига нақд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишни янги механизми ва тизимини жорий қилиш

 15

Экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхона ва ташкилотларни муаммоларини ечиш бўйича тегишли ишларни амалга ошириш

 16

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб, қонуний хал этишни таъминлаш, камчиликларни бартараф этиш ва келгусида уларнинг такрорланишига йўл қўймаслик, мурожаатларни кўриб чиқилишида талабчанликни кучайтириш, жисмоний ва юридик шахсларни шахсан қабул қилиш масаласига жиддий эътибор қаратиш

 

                                

                                           

ФАРМОНОВ ҚУТБИДДИН ОЛИМОВИЧ

 

 

  Туман ҳокимининг Саноатни ривожлантириш,     

  коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари

  бўйича ўринбосари

  Телефон: (0436) 544-40-11

  Қабул кунлари: Ҳар ҳафтанинг жума куни

  Электрон почта: k.farmonov@nv.uz        
  1963 йили Навоий вилояти, Хатирчи туманида туғилган.
  Миллати - ўзбек.

  Маълумоти  олий, 1988 йилда Самарқанд Давлат Архитектура ва

  қурилиш институтини тамомлаган.

  Мутахассислиги қурилиш муҳандиси

 

   Функционал вазифалари:

 

Амалга оширилиши лозим бўлган ишлар

 1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисидаги ПФ-5386-сонли фармонини туманда ижросини таъминлаш

Ҳудуднинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни кенгайтириш

Туманда халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш

Шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш

Капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга ошириш

Пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш

Қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш

Муҳандислик ва йўл транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш

Транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш

10 

Кўрсатилаётган уй-жой коммунал хизматлар даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларини амалга ошириш

11 

Аҳолини сифатли ичимлик сув билан ва санитария жиҳатдан тозалаш тизими билан таъминлаш

12 

Аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш ишларини мувофиқлаштиради. (ВМ-123-сон 27.04.2016 й.)

13 

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш; (ПҚ-2916-сон 21.04.2017 й.)

14 

Уй-жойлар қурилиши бўйича қабул қилинган Дастурларнинг туманда ижро этилишини назорат қилиш, уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи буюртмачи ва пудрат ташкилотларини мазкур йўналишда ишларини ташкиллаштириш

15 

Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича комплекси фаолиятига раҳбарлик қилиш

16 

Туман ҳокими томонидан тасдиқланган соҳага тегишли  туман ҳокимлиги доимий комиссияларига бошчилик қилади ва комиссияларнинг иш самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади

17 

Туманда қора метал парчалари режасини ўз вақтида бажариш

 18

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб, қонуний хал этишни таъминлаш, камчиликларни бартараф этиш ва келгусида уларнинг такрорланишига йўл қўймаслик, мурожаатларни кўриб чиқилишида талабчанликни кучайтириш, жисмоний ва юридик шахсларни шахсан қабул қилиш масаласига жиддий эътибор қаратиш

 

 

 

ТОШОНОВ ОРИФЖОН МАҲМУДОВИЧ

 

 

  Туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш

  ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

  Телефон: (0436) 544-40-21

  Қабул кунлари: Ҳар ҳафтанинг пайшанба куни

  Электрон почта: o.toshonov@nv.uz        
  1981 йили Навоий вилояти, Хатирчи туманида туғилган.
  Миллати - ўзбек.

  Маълумоти  олий, 2008 йилда Навоий Давлат Педагогика 

  институтини тамомлаган.

  Мутахассислиги: Миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият

  асослари фани ўқитувчиси

 

   Функционал вазифалари:   Юклаб олиш: Funkcional-vazifalari.rar [17,63 Kb] (cкачиваний: 2)

 

 

 

 

НЕЪМАТОВ БАҲОДИР ИСКАНДАРОВИЧ

 

 

  Туман ҳокимининг Инвестициялар, инновациялар,

  хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш,

  кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш

  масалари бўйича ўринбосари

  Телефон: (0436) 544-08-11

  Қабул кунлари: Ҳар ҳафтанинг жума куни

  Электрон почта: b.ne'matov@nv.uz        
  1983 йили Навоий вилояти, Хатирчи туманида туғилган.
  Миллати - ўзбек.

  Маълумоти  олий, 2006 йилда Ўзбекистон Давлат Жаҳон 

  тиллари университетини,

  2010 йилда Тошкент Молия институтини тамомлаган.

  Мутахассислиги: Немис тили бўйича таржимон, иқтисодчи

  

 

   Функционал вазифалари:   Юклаб олиш:  Funkcional-vazifalari.rar [15,14 Kb] (cкачиваний: 0)

 

 

 

МАМАТОВА ЗАМИРА СУЛАЙМОНОВНА

 

 

  Туман ҳокимининг ўринбосари,

   туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси

  Телефон: (0436) 544-40-12

  Қабул кунлари: Ҳар ҳафтанинг пайганба ва жума кунлари

  Электрон почта: z.mamatova@nv.uz        
  1967 йили Навоий вилояти, Хатирчи туманида туғилган.
  Миллати - ўзбек.

  Маълумоти  олий, 2005 йилда Самарқанд Давлат университетини

  тамомлаган

 

  Мутахассислиги: Информатика ва ахборот технологиялари

 

  

    Функционал вазифалари:   Юклаб олиш: Funkcional-vazifalari.rar [11,51 Kb] (cкачиваний: 0)


Вернуться назад