» » » ТУМАН ҲОКИМЛИГИ РАҲБАРИЯТИ

ТУМАН ҲОКИМЛИГИ РАҲБАРИЯТИ

 

 

АВЛОНОВ ВОҲИД БАҲРИДДИНОВИЧ

 

 

  Туман ҳокимининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари

  бўйича биринчи ўринбосари

  Телефон: (0436) 544-40-20

  Қабул кунлари: Ҳар ҳафтанинг сешанба куни

  Электрон почта: v.avlonov@nv.uz        
  1979 йили Навоий вилояти, Хатирчи туманида туғилган.
  Миллати - ўзбек.

  Маълумоти  олий, 2008 йилда Тошкент Молия институтини тамомлаган.

  Мутахассислиги  иқтисодчи.

  

   

 

  Функционал вазифалари: 

 

 

Амалга оширилиши лозим бўлган ишлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 мартда Навоий вилоятига ташрифи якунида ўтказилган йиғилиш баёни (08.03.2018й. №3790-хх) топшириқлари тегишлилиги юзасидан  ижросини таъминлаш

Туман ҳокимлигида ижро интизоми талабларига риоя этилишини назорат қилиш ва таъминлаш

Ҳудудда юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг улушини янада кўпайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш бўйича дастурларни амалга оширилишини назорат қилиш ҳамда бу борадаги вазифаларни мувофиқлаштириш

Ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, туманда белгиланган экспорт прогнозларини бажариш

Барча даражадаги бошқарув ва ижро органларининг ҳудудда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, хусусий мулкнинг манфаатларини, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва кафолатларини ҳимоя қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни чуқур таҳлил этилишини мувофиқлаштириш

Ҳудудда чакана ва улгуржи савдони, хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини кенг жорий этиш, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан зарур чора-тадбирларини амалга ошириш

Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот фаолияти, архив иши, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя  қилиш самарадорлигини ошириш бўйича зарур тадбирларни амалга оширилишини таъминлаш

Аҳолини истеъмол товарлари ва пуллик хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар ўтказилишини мувофиқлаштириш

Туманнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, инвестиция, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва уни самарали ижросини ташкил қилиш, дебитор-кредитор қарздорликларни юзага келишини олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этиш

10 

Иқтисодиёт масалалари бўйича тегишли вилоят бошқарма, ташкилот ва идоралар ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиклаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулокот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга ошириш

 11

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб- қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш орқали маҳаллий бюджетлар ижроси жараёнида бюджетга тушумларни келиб тушишини кўпайтириш ва қўшимча захираларни аниқлаш

 12

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, бу соҳани индустриялашган тармоқка айлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигининг барча турдаги маҳсулотларини кайта ишлаш ва экспорт қилишни кескин кенгайтириш учун махсус дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

13 

Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, ҳудудий саноат маҳсулотларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, дунёдаги нарх конъюктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш ва янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни янги бозорларда экспорт қилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

 14

Инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг қишлоқ жойларда ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларини барқарор ошириш манбаларини яратиш, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига нақд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишни янги механизми ва тизимини жорий қилиш

 15

Экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхона ва ташкилотларни муаммоларини ечиш бўйича тегишли ишларни амалга ошириш

 16

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб, қонуний хал этишни таъминлаш, камчиликларни бартараф этиш ва келгусида уларнинг такрорланишига йўл қўймаслик, мурожаатларни кўриб чиқилишида талабчанликни кучайтириш, жисмоний ва юридик шахсларни шахсан қабул қилиш масаласига жиддий эътибор қаратиш

 

                                

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 24.09.2018,   Кўрилган: 3255   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.