» » » ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва фахрийларига ҳурмат- эҳтиром кўрсатилди.

Хатирчи туманида яшаётган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Президент совғалари топширилди. Хатирчи туманида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг табрикномаси, 10 млн сўмдан мукофот пули ва қимматбаҳо совғалар  тантанали равишда топширилди. Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 23 октябрдаги “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, уруш қатнашчилари ва фахрийларига алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда. Навоий вилоят ИИБ бошқармаси Р.Турсунов, Хатирчи туман ҳокими Ғ.Алиев ҳамда туман ташкилотлари раҳбарлари туманда истиқомат қилаётган уруш қатнашчиларидан Шайматов Алимбобо (Сангижуман МФЙ), Шомуродов Бекбўта бобо (Учқора МФЙ), Мустафоев Ёрқул бобо (А.Навоий МФЙ), Эргашев Эшниёз бобонинг (Чечак ота МФЙ) хонадонига бориб, уларга давлатимиз раҳбари йўллаган табрикномани ўқиб эшиттирди ҳамда пул мукофоти ва совғаларни топширди.

                                      Хатирчи туман Маънавият ва маърифат бўлими

Муаллиф:admin,  Кушилган сана: 08.05.2020,   Кўрилган: 35   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.