» » » Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори

Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори

Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори
Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори
Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори
Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори

 

Бу боғлар бир боғлар бўлади ҳали ...

 

    Йигирма бир йилдирки, юртимизда мўътабар аёл зотига муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, баркамол хотин-қизлар авлодини вояга етказиш мақсадида аъло хулқли, зукко ва ташаббускор қизлар адабиёт, маданият, санъат, таълим, фан,  спорт соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланиб келмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, танловнинг нуфузи йилдан-йилга ошиб, Зулфияхоним қизлари сафи тобора кенгайиб бормоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сонли ҳамда  2018 йил2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармонига кўра ҳар бир вилоятда 2 нафардан номзод Зулфия Давлат мукофотига сазовор бўлиши ҳамда 14 ёшдан 33 ёшгача хотин-қизлар номзод бўлиши мумкинлиги белгилаб берилди. Ушбу имконият хотин-қизларнинг ўз иқтидорини янада намоён қилишга шароит яратилганлигидан далолатдир. Ана шу юксак мукофотни қўлга киритишдек улуғвор мақсад қизларимизнинг оқила, билимдон, ҳар томонлама етук инсон бўлиш йўлида тинимсиз интилишига омил бўлаяпти. Энг асосийси, ҳар йили янги-янги истеъдодлар, янги номлар кашф этилмоқда.

   Юртимизда хотин-қизларнинг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг меҳнатини муносиб қадрлаш ва тақдирлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Жумладан, ҳар бир истеъдодли қизларимиз улуғ шоирамиз Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланади. Ҳозирги вақтда ушбу мукофотга сазовор бўлганлар сони 311 нафарга етди. Республикамиз бўйича жорий йилда уларнинг сафига яна 28 нафар ўз соҳасининг энг иқтидорли вакиллари қўшилди. Улар ўзларининг самарали меҳнати, ёрқин истеъдоди, ибратли фазилатлари билан тенгдошларига ўрнак бўлмоқда.

Жумладан, тумандаги 5-умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Сапарова Ситора Шайдулло қизи ҳам юртбошимиз томонидан юксак мукофот - Зулфия Давлат мукофоти билан тақдирланди. Ситора 2013 йилдан буён шахмат спорт туридан туман, вилоят, Республика ҳамда Халқаро мусобақаларда иштирок этиб, чемпионлик шоҳсупасини эгаллаб келмоқда. Сапарова Ситора Ўзбекистон ҳудудида ўтказилган Республика ва халкаро миқёсидаги мусобақаларда доимий равишда иштирок этиб, 32 та олтин, 7 та  бронза,  9 та кумуш медаллар  билан тақдирланган. Жумладан, 2016 йилда Монголия давлатида, 2017 йилда Хитой давлатида, 2018 йилда Шри-Ланка давлатларида бўлиб, шахмат спорт тури бўйича стандарт, блиц, рапид йўналишларида олтин, кумуш, бронза медаллари билан тақдирланиб, чемпионлик шоҳсупасини эгаллаган.

  Хатирчи туман маданият уйида туман ҳокими Ғ.Алиев томонидан Зулфия Давлат мукофотига сазовор бўлган Сапарова Ситора Шайдулло қизига  давлатимизнинг юксак мукофоти тенгдошлари ҳамда ёш ўғил-қизлар олдида тантанали равишда топширилди  ҳамда  қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Мухтасар айтганда, Ўзбекистон Халқ шоираси Зулфия Исроилова ёзганидек, “Бу боғлар бир боғлар бўлади ҳали...”

                                                                  Хатирчи тумани ҳокими маслаҳатчиси Саодат Нарзиева                                                                       

 

 

 

Муаллиф:admin,  Кушилган сана: 11.03.2020,   Кўрилган: 135   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.