» » » Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори

  Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясининг 90 ва 117-моддалари, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14, 35, 36-моддалари, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 9-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларидан олинган сайлов натижалари тўғрисидаги баённомалар асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳақиқий ва бўлиб ўтган деб топилсин.

  2. Шавкат Миромонович Мирзиёeв 2016 йил 4 декабрь куни муқобиллик асосида бўлиб ўтган сайловда сайловчиларнинг 88,61 фоиз овози билан беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.

 

Марказий сайлов комиссияси Раиси М.Абдусаломов

 

Тошкент шаҳри,
2016 йил 9 декабрь,
№794.

 

Манба:  gov.uz

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 11.12.2016,   Кўрилган: 473   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.