Сайлов - 2014

Ҳаммамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича, сайлов компанияси 2014  йил  15 сентябрдан бошланди.

Туманимизда 1 та Қонунчилик палатасига, 10 та вилоят Кенгашига, 30 та туман Кенгашига округлар ҳамда 51 та сайлов участкалари тузилди. Жойларда округ, участка комиссиялари тузилиб, ҳозирги кунда тайёргарлик қизғин олиб борилмоқда.

Участка сайлов комиссиялари сайлов ўтадиган бино ва хоналарнинг белгиланган тартибда жиҳозланишига, норматив ҳуқуқий ҳужжатларга, иш юритиш ҳужжатларига, она ва болалар, тиббиёт хоналарини зарурий жиҳозлар билан жиҳозлашга асосий эътитборни қаратмоқда.

Туманимиздаги 4-умумий ўрта таълим мактаби биносида жойлашган округ, участка сайлов комиссияларининг иш фаолияти энг намунали, деб эътироф этилди.

Бугун сайлов жойларига тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирганлиги сабабли округ ва участка сайлов комиссиялари ўз вазифаларига янада масъулиятли бўлишни талаб этади.

 

Ҳ. ТУРСУНОВ.

37- Хатирчи округ сайлов комиссия раисининг ўринбосари.

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 24.11.2014,   Кўрилган: 811   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.