» » » ЎН ОЛТИНЧИ СЕССИЯ КУН ТАРТИБИДА

ЎН ОЛТИНЧИ СЕССИЯ КУН ТАРТИБИДА

Бугун халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашининг 16-сессияси бўлиб ўтди. Туман ҳокими Ғофур Алиев раислигида ўтказилган сессияда сенатор Жамшид Ходжаев, туман корхона ва ташкилотлари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессияда дастлаб озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чоралари бўйича туманда олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Давлат бюджетига тушумлар ва белгиланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан берилган вазифалар ижроси тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Воҳиджон Авлоновнинг ҳисоботи тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 ноябрдаги “Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5876-сонли Фармонининг тумандаги ижроси ҳақидаги тумани ҳокимининг маърузасида туманда тинч-тотувликда, қўни-қўшни бўлиб яшаётган 446 нафар татар миллатига, 336 нафар рус миллатига, 277 нафар тожик миллатига, 218 нафари озорбайжон, 138 нафари туркман, 108 нафар қорақалпоқ миллатига, 19 нафари украин, 17 нафари қозоқ, 9 нафари белорус, 13 нафари корейц, 2 нафари қирғиз ва 579 нафари бошқа миллат ва элатлар вакиллари, юртдошларимизнинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти ҳақида, ўзаро дўстлик ва қардошлик муносабатлари тўғрисида сўз борди.

Кун тартибида аёллар ва ёшлар китобларини яратишда туманда олиб борилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида танқидий-таҳлилий фикрлар билдирилиб, олдинда турган муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Сессия кун тартибига қўйилган бошқа масалалар ҳам депутатлар муҳокамасидан ўтказилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

ЎН ОЛТИНЧИ СЕССИЯ КУН ТАРТИБИДА
ЎН ОЛТИНЧИ СЕССИЯ КУН ТАРТИБИДА
ЎН ОЛТИНЧИ СЕССИЯ КУН ТАРТИБИДА
ЎН ОЛТИНЧИ СЕССИЯ КУН ТАРТИБИДА

Muallif:admin,  Qo‘shilgan sana: 23.10.2020,   Ko‘rilgan: 122   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.