» » » Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашининг навбатдаги ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашининг навбатдаги ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашининг  навбатдаги ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 29 августдаги 01-22/1388-сонли хатига асосан тумандаги эпидемиологик вазият ва шароитдан келиб чиқиб, умумтаълим мактаблари фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисидаги масала юзасидан сектор раҳбарлари Ғ.Алиев, Н.Авазов, У.Асадов, А.Рўзимуродов, халқ таълими бўлими мудири Ш.Қўлдошева, тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ф.Усмоновнинг  янги 2020-2021 ўқув йилига кўрилган тайёргарлик юзасидан ҳисоботи тингланди.

Хатирчи халқ таълими бўлими мудири Ш.Қўлдошева ўз ҳисоботида  туманда 88 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, уларда жами 33468 нафар ўқувчиларга жами 4410 нафар ўқитувчилар фаолият юритади.Мана шу шу жараёнда 1377 нафар ишчи хизматчилар меҳнат қилмоқда.  Жорий йилнинг 28 август куни Муҳтарам юртбошимиз томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида умумий ўрта таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишлари юзасидан бир қатор устувор вазифалар белгилаб берилди. Бугунги кунда пандемия ҳолатининг юзага келиши бошқа соҳалар қатори халқ таълими соҳасига, умумтаълим мактабларининг фаолиятини йўлга қўйишга ҳам жуда катта таъсир кўрсатди. Ота-оналар билан дастлиабки ўтказилган сўровномада 28491 нафар (яъни 83 фоиз) ота-оналар иштирок этиб, уларнинг 81 фоизи яъни 23071 нафари ўқув жараёнини сентябрь ойидан анънавий тарзда бошлаш истагини билдирган.

88 та умутаълим мактабларидан 20 та умумтаълим мактабларини 10 сентябрдан бошлаб 8,12,23,26,30,32,40,44,47,49,55,56,62,63,66,68,70,71,80,86-сонли умумтаълим мактабларини очишни, 11 сентябрдан бошлаб 16 та умумтаълим мактабларини (1,2,20,21,22,35,43,50,59,60,69,74,75,82,87) очишни 14 сентябрдан бошлаб 52 та  мактабларни очиш режалаштирилган.

Бугунги кун ҳолатига 60 та мактаблар тўлиқ тайёр ҳолга келтирилган, 28 та мактабларда тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Мактабларни ҳимоя ва гигиеник воситалар 8 сентябрь ҳолатига 1400 та дозаторлар, 156 та пирометрлар, 4000 та антисептик ва кам таъминланган оила фарзандлари учун 50 минг дона тиббий ниқоблар билан таъминланди. Тумандаги умутаълим мактаблари учун 107 дона аристон, 107 дона сув сақлаш учун бочка, 344 дона раковина,344 дона смиститель, 107 дона насос сотиб олиш учун 395 млн.770 минг сўм маблағлар ажратилмоқда.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 13 мартдаги “Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ва бу борадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида”ги КҚ-22-IV-сонли қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Маматованинг ахбороти  тингланди.Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашининг навбатдаги ўн учинчи сессияси якунида депутатлар томонидан тегишли қарорлар қабул қилиниб,  фикр-мулоҳазалар эшитилди.

 

Хатирчи туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

Muallif:admin,  Qo‘shilgan sana: 09.09.2020,   Ko‘rilgan: 100   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.