» » » МАРҲАМАТ, ҲАМКОРЛИК ҚИЛИНГ!

МАРҲАМАТ, ҲАМКОРЛИК ҚИЛИНГ!

   Мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча корхона ва ташкилотларнинг ҳисоб-китоб сиёсати ва солиққа тортишга тегишли масалаларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳал этиш, солиқ, солиққа тортиш ва бухгалтерия ҳисоби соҳасида солиқ тўловчиларга керакли ёрдам кўрсатиш, солиқ тўловчиларни солиқ қонунчилигидаги барча ўзгаришларни ўз ичига олган керакли қўлланмалар ва кўрсатмалар билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Республика ахборот маслаҳат маркази ташкил этилган.

Марказ солиқ тўловчиларга ёзма ҳамда оғзаки маслаҳатли хизматлар кўрсатади, бухгалтерия хисоботларини тўғри юритишни ўргатади, солиқ ва молиявий ҳисоботларни тузишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатади. Корхона ва ташкилотларнинг молия хўжалик фаолиятини таҳлил қилади, солиқ тўловчиларга меъёрий ҳужжатлар, шарҳлар, тушунтириш ва бошқа  солиққа тортиш масалалари юзасидан материаллар етказади.

Корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва ҳисобчилари учун курслар, семинарлар ташкил этади. Фуқароларнинг жамлама йиллик даромадлари бўйича декларацияларини тўлдиради, бухгалтерия ҳисобига оид масалалар бўйича компьютер техникасидан фойдаланишни ўргатади, бухгалтерлик ҳисоботи бланкаларини тайёрлаб беради. Ҳисоботларни электрон шаклда солиқ идораларига юборади.

Юқоридаги масалалар бўйича туман солиқ тўловчилари РАММнинг Хатирчи туман ДСИда жойлашган Хатирчи туман шахобчасига мурожаат этишлари мумкин.

 

Мурожаат учун телефон: + 99890 - 618-27-28.

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 06.10.2014,   Кўрилган: 628   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.