» » Янги режалар, янги орзулар амалга ошсин!

Янги режалар, янги орзулар амалга ошсин!

  Ҳурматли тумандошлар!

  Осмони мусаффо, замини серҳосил, одамлари аҳил ва меҳнаткаш, турмуши осуда Ватанимизда байрамлар бисёр. Бу байрамлардан ҳар бирининг ўз таровати бор. Аммо уларнинг орасида Янги йил ўзгача жозибага эга.

  Бу байрам аввало сарҳисоб байрам. Йил давомида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинади. Янги йил учун режалар тузилади. Шу жиҳатдан қарайдиган бўлсак, кузатаётган 2016 йилимиз зафарларга бой йил бўлди.

  Мамлакатимиз миқёсида оладиган бўлсак, “Соғлом она ва бола йили” Дастури асосида жуда катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Халқ ва  қишлоқ хўжалиги ривожланди. Буларнинг натижасида Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятидаги ўрни мустаҳкамланди.

  Туманимизда ҳам фахрланишга арзирли  зафарларга эришилди. Барча соҳаларда ҳам белгиланган режалар уддаланди. Пировард натижада туманимизнинг чиройи ошди. Аҳолимизнинг турмуш даражаси кўтарилди. Буларнинг ортида аввало ҳалол ва очиқкўнгил халқимизнинг меҳнати мужассам.

  Янги йилимиз “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди. Халқ билан мулоқотда аввало унинг таклифлари инобатга олинади, ташаббуси ўрганилади. Муҳими, дарди тингланади. Ана шулардан келиб чиқиб, инсон манфаатлари ҳимоя қилинади.

  Янги йил байрами шу билан бирга оилавий байрам ҳамдир. Оилада ҳам йил сарҳисоб қилинади. Келажак учун режалар тузилади. Оилавий дастурхон тузалиб, Янги йил кутиб олинади. Байрам баҳонасида қариндош-уруғлар билан дийдорлашилади. Меҳмонга борилади, меҳмон кутилади. Айниқса, болаларнинг қувончи чексиз бўлади.

  Азизлар!

  Ҳар байрамда бўлгани сингари Янги йил арафасида ҳам тилаклар билдирилади. Шундай экан, мен аввало ҳар бирингизга соғлик, оилавий бахт тилайман. Келаётган йилда барча орзу- ниятларингиз ушалсин. Юртимизни ривожланиши йўлидаги меҳнатингиз янада самарали бўлсин.

  Янги йилингиз муборак бўлсин!

 

Ғ.АЛИЕВ,

Хатирчи туман ҳокими

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 31.12.2016,   Кўрилган: 608   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.