» » Туман ҳокимининг байрам табриги

Туман ҳокимининг байрам табриги

Туман ҳокимининг байрам табриги  Қадрли юртдошлар! Муҳтарам азизлар!

 

  Шу кунларда халқимиз ҳаётида энг катта, алоҳида ўрин олган қутлуғ байрамлар қаторида Давлатимиз Мустақиллигининг тамал тошини қўйган, эркин ва обод келажагимизнинг пойдеворини белгилаб берган Конституциямиз қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллик байрами умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда.

  Сиз азизларни, Сизлар орқали туманимиз аҳлини қутлуғ айём билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг самимий тилакларимни изҳор этаман.

  Конституциямизда халқимизнинг ҳуқуқий демократик давлат адолатли фуқаролик жамияти, эркин ва фаровон ҳаёт қуришдек орзу ҳаваси ўзининг тўла ифодасини топган. Унда ҳаётимизнинг гарови бўлмиш тинчлик, осойишталик, тотув ҳаётнинг асослари белгилаб берилган. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари бир-бирига уйғунлаштирилган. Энг муҳими, инсон ҳуқуқи, инсон эркинлиги мустаҳкам муҳрлаб қўйилган.

  Халқимиз, ўзининг ҳуқуқ ва эркинликларини 4 декабрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ҳам намоён этишди.

  Сайловда фуқароларимиз мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталик барқарор бўлиши, халқимизнинг турмуш фаровонлиги янада юксалиши, давлатимизнинг халқаро миқёсдаги нуфузини мустаҳкамлаш, ривожланган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаши ҳамда ўз оиласи, фарзандлари бахту камоли, ёруғ келажаги учун овоз берди.

  Энг муҳими, халқимиз ушбу сайлов орқали дунё ҳамжамияти олдида жуда муҳим, масъулиятли синовдан муваффақиятли ўтди. Биринчи Президентимиз илгари сурган ғояларга содиқлигини, ўзаро аҳил, ҳамжиҳатлигини, Ватан тақдири, халқимиз келажаги учун бефарқ эмаслигини, улуғ мақсадлар йўлида якдиллик билан ҳаракат қилишини ва улкан натижаларга эриша олишини яна бир бор намоён қилди.

  Халқимиз ушбу сайловда Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясидан кўрсатилган номзод муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевни катта ишонч билан ўз президенти этиб сайлади.

 

  Қадрли юртдошлар!

       

  Конституциямизни ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Конституциямиз халқ  манфаатини тўлақонли ифода этиб, ўзининг ҳаётийлигини амалда яққол намоён этмоқда.

  Унинг боис, бугун, одамларимизнинг дунёқараши, ҳаётга ва меҳнатга муносабати, ён атрофда юз бераётган воқеаларга даҳлдор туйғуси, ўз Ватани ривожланишига ғурур ва ифтихори, келажакка ишончи кундан-кунга тобора  ошиб бормоқда.

  Туманимизда бутун мамлакатимиз каби аҳолимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини, тадбиркорликни ривожлантириш, барчамиз учун бебаҳо бойлик бўлган фуқароларимиз саломатлигини асраб авайлаш, она ва бола муҳофазаси, соғлом авлод тарбияси, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим соҳасини ривожлантириш, ҳамда аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, шунинг билан бир қаторда аҳолининг ижтимоий муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлган кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

 

  Муҳтарам  азизлар!

 

  Юртимиз тинч, мамлакатимиз обод, халқимиз шоду - омонликда юртимиз келажаги учун собитқадамлик билан дадил одимлар ташлаб Ватанимиз тараққиётига  ўз  ҳиссаларини  қўшиб бормокда.

  Аминманки, Конституциямиз шарофати боис, бугун мамлакатимиз каби туманимиз кундан-кунга равнақ топиб, аҳолимизнинг турмуш фаровонлиги янада яхшиланиб бораверади. Кенг кўламда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари кенгайиб боради.

  Азиз юртдошлар, яна бир бор барчангизни Конституциямиз қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллик байрами билан  самимий муборакбод этаман, сизларга соғлиқ-саломатлик, оилангизга тинчлик, фаровонлик тилайман.

  Байрамингиз муборак бўлсин!

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 11.12.2016,   Кўрилган: 600   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.