» » Президент сайлови бўйича сайлов округлари ташкил этилди

Президент сайлови бўйича сайлов округлари ташкил этилди

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9,14-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

 

         1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи қуйидаги сайлов округлари тузилсин:

 

1-Қорақалпоғистон сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил –

Ёшлар маркази биноси,

Нукус шаҳри, Қорақалпоғистон кўчаси, 23-уй.

Сайловчилар сони – 1188763 киши.

Қорақалпоғистон Республикаси чегараси доирасида.

 

2-Андижон сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил –        

                                  Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси биноси,

Андижон шаҳри, Алишер Навоий шоҳкўчаси, 32-уй.

Сайловчилар сони – 1984247 киши.

Андижон вилояти чегараси доирасида.

 

3-Бухоро сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил –         

                                       Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси биноси,

Бухоро шаҳри, Алишер Навоий шоҳкўчаси, 3-уй.

Сайловчилар сони – 1265163 киши.

Бухоро вилояти чегараси доирасида.

 

4-Жиззах сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил –                           

               Республика Маънавият тарғибот маркази Жиззах вилояти бўлими биноси,

Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов шоҳкўчаси, 70-уй.

Сайловчилар сони – 844309 киши.

Жиззах вилояти чегараси доирасида.

 

5-Навоий сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил –   

"Фарҳод” маданият саройи биноси,

Навоий шаҳри, Халқлар дўстлиги шоҳкўчаси, 58-уй.

Сайловчилар сони – 641380 киши.

Навоий вилояти чегараси доирасида.

 

6-Наманган сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил –  

Ёшлар маркази биноси,   

Наманган шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 15-уй.

Сайловчилар сони – 1771067 киши.

Наманган вилояти чегараси доирасида.

 

7-Самарқанд сайлов округи

                                           Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил –                                            

Самарқанд давлат университети қошидаги 2-академик лицей биноси,

Самарқанд шаҳри, Рудакий кўчаси, 237-уй.

Сайловчилар сони – 2373738 киши.

Самарқанд вилояти чегараси доирасида.

 

8-Сирдарё сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – 

Сирдарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси биноси,

Гулистон шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 66-уй.

Сайловчилар сони – 529810 киши.

Сирдарё вилояти чегараси доирасида.

 

 9-Сурхондарё сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил –  

      1-болалар мусиқа ва санъат мактаби биноси,

   Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 12-в уй.

Сайловчилар сони – 1581214 киши.

Сурхондарё вилояти чегараси доирасида.

 

10-Тошкент вилояти сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил –

Тошкент вилояти молия бошқармаси биноси,

  Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳкўчаси, 17-уй.

Сайловчилар сони – 1943289 киши.

Тошкент вилояти чегараси доирасида.

 

11-Фарғона сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил –  

Ўзбекистон “Камолот” ЁИҲ Фарғона вилояти кенгаши биноси,

  Фарғона шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 27-уй.

Сайловчилар сони – 2417891 киши.

Фарғона вилояти чегараси доирасида.

 

12-Хоразм сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил –      

  “Баркамол авлод” болалар маркази биноси,

 Урганч шаҳри, Ғофур Ғулом кўчаси, 1-уй.

Сайловчилар сони – 1167263 киши.

Хоразм вилояти чегараси доирасида.

 

13-Қашқадарё сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил –  

“Ўзгеобурғунефтгаз” акциядорлик компанияси биноси,  

Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 35-уй.

Сайловчилар сони – 1984042 киши.

Қашқадарё вилояти чегараси доирасида.

 

14-Тошкент шаҳар сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил –    

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маъмурий бинолардан фойдаланиш

                        департаменти биноси,                          

 Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳкўчаси, 14-уй.

Сайловчилар сони – 1742833 киши.

Тошкент шаҳри чегараси доирасида.

 

         2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек, бошқа манбаларда эълон қилинсин.

 

Марказий сайлов комиссияси

Раиси   М. Абдусаломов

 

Манба.ЎзА.

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 17.09.2016,   Кўрилган: 662   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.