» » Ватан гўзал, бетакрор ва муқаддас!

Ватан гўзал, бетакрор ва муқаддас!

Ватан гўзал, бетакрор ва муқаддас!   Ҳар бир инсон Ватанини гўзал, бетакрор ва муқаддас ҳисоблайди. Чунки Ватанни севиш, уни қадрлаш болаликдан бошлаб шаклланади, таъбир жоиз бўлса, бу туйғу қалбга она сути билан бирга киради. Ҳеч кимнинг қалбига Ватанни севиш мажбурлаб киритилмайди.

Ватаннинг дунё ҳамжамиятида тутган ўрни теран англанса, унинг қадри янада ошади. Шу жиҳатдан олиб қаралганда Ўзбекистон халқи ўз Ватанини кун сайин янада қадрлаб бормоқда,  десак  ҳеч муболаға бўлмайди.

   Мустақиллик йилларида, айниқса, кейинги 5-10 йил ичида Ўзбекистон халқаро анжуманлар, ярмаркалар майдонига айланди. Мамлакатимизда аср иншоотлари, деб тан олинган қурилишлар амалга оширилди. Хорижлик сармоядорлар қатъий ишонч билан биз билан ҳамкорликка киришишмоқда.

   Энг муҳими эса халқимиз мустақилликдан бошқа тўғри йўл йўқ эканлигини чуқур англаб етди. Шунинг учун ҳам қалбида ватанпарлик ҳисси бўлган ҳар бир фуқаромиз мустақиллик­ни мустаҳкамлашга ҳисса қўшмоқда. Бугунги кунда халқаро танловлар, мусобақалар якунидаги ғалабалар, дунёнинг ҳар бурчагига етиб бораётган маҳсулотларимиз, мамлакатимизга қойил қолаётган сайёҳлар Ўзбекистоннинг довруғини   яна ҳам дунёга таратмоқда.

   Ана шундай гўзал, бетакрор, муқаддас, жонни фидо этишга арзийдиган Ватанимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами Мус­тақиллик куни ҳисобланади.

Бу байрам албатта ҳар йили кенг кўламда нишонланиб келинади. Бироқ бу йил байрам 25-маротаба нишонланади. Шу боис ҳам унинг кўлами ҳар йилгидан кенг. Унга тайёргарлик ҳам шунга мос бўлди.

   Туманимизда ҳам Мустақиллик куни байрамига пухта тайёргарлик кўрилди. Умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан ҳудудлар янада ободонлаштирилди. Байрамга туҳфа сифатида бир қатор таълим ва тиббиёт муассасалари, намунавий лойиҳадаги уйлар ишга туширилмоқда.     Тадбиркорларимиз ҳам янги маҳсулотларини, хизматларини байрам арафасида тақдим этишмоқда.

   Дунёда давлатлар кўп, у давлатларда байрам бисёр. Лекин бу байрамлар тинчлик хукмрон, халқи фаровон яшаётган давлатларга ярашади. Демак, биринчи галда Ўзбекистонга ярашади.

   Мен Сиз, азиз хатирчиликларни, ҳаётимизга ярашиб турган Мустақиллик куни байрами билан чин дилдан табриклайман. Сизларга соғлиқ, янги зафарлар тилайман.

   Дилин гиздаги барча эзгу орзуларингиз ушалишига тилакдошман.

   Байрамингиз муборак бўлсин!    

 

    F. АЛИЕВ,

   Хатирчи тумани ҳокими

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 12.09.2016,   Кўрилган: 422   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.