DataLife Engine > Эълонлар, Янгиликлар > Трансмиллий жиноят

Трансмиллий жиноят


31-10-2017, 19:39. Разместил: info

              “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли,

доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт”

И. А. Каримов

 

  Бугунги кунда бутун дунёда одам савдоси долзарб муаммога айланган. Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг 2008 йил 8 июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-911-сонли қарори қабул қилинди.

  Телевидение, радио, газета ва журналлар айрим фуқароларимизнинг пул топаман деб, қул бўлиб, хор-зор бўлиб юрганлигини доимо ёритиб бормоқда. Шунга қарамасдан баъзи бир юртдошларимиз осон пул топиш мақсадида ноқонуний йўллар билан баъзи кимсаларнинг ёлғон, алдов сўзларига учиб, одам савдоси қурбонига айланиб қолмоқда.

Одам савдоси - куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш, ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлик, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали, ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдала­ниш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилишдир.

  Одам савдоси жиноятининг шакллари:

  - жинсий эксплутация объекти сифатида аёллар савдоси;

  - мажбурий меҳнат объекти сифатида одам савдоси;

  - одамнинг табиий органларини ажратиб олиш мақсадида одам савдоси (трансплантация);

  - жинсий эксплутация объекти сифатида болалар савдоси.

 

  Одам савдоси жиноятининг ижтимоий хавфи:

  - одам савдоси жамиятнинг моддий техник, интеллектуал  салоҳиятини пасайтиради, унинг генофондини бузади;

  -  одам савдосининг бозори гиёҳвандлик воситалари ва қурол-яроғ савдосидан кейин учинчи ўринни эгаллайди.

  - одам савдоси жинояти натижасида дунё бўйича амалга ошириладиган йиллик айланма 7 млрд. AҚШ долларини ташкил этади.

  Ҳукуматимиз томонидан халқимизга кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Ёшларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида таълим муассасаларида турли хил спорт ва фан тўгараклари, кўрик-танловлар, коллежни тугатган талабаларга имтиёзли кредитлар берилмоқда. Мана шундай имкониятлардан унумли фойдаланиб, давлатимизнинг равнақи учун хизмат қилайлик.

 

О.Турсунов,

42-мактаб директорининг

маънавий-маърифий ишлари

бўйича ўринбосари


Вернуться назад