» » Китоб комилликка етаклайди

Китоб комилликка етаклайди

  Инсоният тарихида китоб­нинг нақадар ўрни беқиёс эканлигини ҳеч ким инкор этолмайди. Инсоннинг ҳозирги замонда шундай даражадаги тараққиёт босқичида яшаётганлигида ҳам ки­тобнинг муросасиз буюк аҳамияти айни ҳақиқатдир.

  Замон ривож топган сари бугунги кундаги китобга бўлган муносабат эндиликда бахс туғдирмоқда. Ёшларнинг электрон воситаларга муккасидан кетганлиги, ки­тобга нисбатан иккинчи даражали сифатида қаралиши ҳеч кимга сир эмас. “Интернет замонида китобнинг замони тугади”,  дегувчилар  ҳам қандай даражада нотуғри қарор қилаётганлигини билмайдилар. Китоб берадиган билим, тарбия, ҳиссиётни интернет билан таққослаб бўлмайди. Уни китобнинг ўрнини босувчи восита сифатида қараш нотўғридир.

  Албатта, китобдан китоб­нинг фарқи бор. Минг йиллар мобайнида сараланиб, инсоният маънавияти хазинаси бўлган китобларни ҳечбир бойлик билан ўлчаб бўлмайди. Қайси мурувват қанчалик енгиллик берса, у ўзига шунчалик ҳақ сўрайди. Айни дамда интернетнинг енгилликлари ҳақида айтамиз, шу билан унинг билан бирга муаммолар ҳам кириб келмоқда. Шу ўринда тарбия китоб орқали олиб борилса, аниқки, бундан фақат яхшилик ҳосил бўлади. Тасаввур қилинг, интернет ва китоб тарбияси билан ўсаётган бо­ла фарқлари анча сезилади. Бундан келиб чиқадики, ки­тоб энг ишончли дўстдир.

  Электрон воситаларга нисбатан махсус назорат зарур. Биз учун маънавиятини асровчи, азалий, муқаддас қадриятларимизга нисбатан ҳурмат билан қаровчи авлод барча нарсадан устундир.

  Албатта, айрим жойларда китобларга нисбатан ҳурматсизлик намоён бўлади. Китоб варағига бирон нарса ўраб беришми, ундан ноўрин фойдаланишми, барчасида маънавиятсизлик англашилади. Китобнинг асралиши муддати чексиздир. У бизга қилган яхшилигига муноса­бат ҳам яхшилик бўлиши керак.

  Китоб- ақл сабоғи, руҳият озиғи. Китобдан инсон саодат йўлини топиши мумкинлигини ким ҳам рад этарди. Китобдек чин дўстимизга доимо муҳаббатли бўлайлик.

 

Д. Ҳамроева,

65-мактабнинг кутубхоначиси

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 15.03.2017,   Кўрилган: 342   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.