» » Ўлкамизни боғларга буркайлик!

Ўлкамизни боғларга буркайлик!

  Инсоният яралибдики, ўзи маскан тутган заминни боғу бўстонга айлантириш иштиёқида яшайди.

  Ўзбекнинг гўзал одати бор: хонадонида чақалоқ овози эшитилиши билан кўчат излайди. Янги меҳмоннинг пойқадами қутлуғ келсин, илдизлари

шу кўчат янглиғ ерга маҳкам ўрнашсин, яшиллик-яхшилик йўлдоши бўлсин, дея замин бағрига ниҳол қадайди.

 Касаба уюшма фаоллари, ишчи ва хизматчилар, зиёлилар, маданий-маиший соҳа заҳматкашлари, талаба-ўқувчилар, фахрийларимизга, борингки, ҳар бир хонадон аҳлига мурожаат қилиб, шуни айтамизки, жаннатмакон юртимизга содиқ ва солиҳ фарзандлар эканлигимизни исбот қилиб, эл фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга ҳисса қўшайлик. Саховатли заминимизнинг ҳар қаричидан унумли фойдаланайлик! 

 

Қадрли ватандошлар!

   

 Истаймизки, юртимиз янада обод бўлсин. Беш-ўн йил ўтиб, эккан ниҳолларимиз меваси фарзандларимиз, набираларимиз, ҳатто улардан кейинги авлодларимиз дастурхонини ҳам  тўкин қилсин.

  Келаётган йилда нишонланадиган Мустақиллигимизнинг 25 йиллик тўйига тўёна сифатида “Кўчат экиш-савобдир” шиори остида хонадонимиз, маҳалламиз, юртимизни янада обод бўлиши учун барчангизни кўчат экишга, гул ўтқазишга, томорқангизда мўл сабзавот-полиз маҳсулотларини етиштиришга даъват этамиз.

 

 Ҳамкорлик учун телефонларимиз:  (0436) 223-93-68 (Вилоят штаби)

 

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 11.03.2016,   Кўрилган: 592   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.