» » ТУМАНДОШИМИЗ ҒОЛИБ

ТУМАНДОШИМИЗ ҒОЛИБ

ТУМАНДОШИМИЗ ҒОЛИБ Тумандошимиз, 5-мактабнинг ўқувчиси Зилола Актамова шахмат бўйича Осиё чемпионатида иштирок этадиган бўлди.

Бунинг учун у яқинда пойтахтимиз Тошкент шаҳрида 8 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида ўтказилган республика чемпионатида совринли ўриннинг соҳиби бўлди. Зилола 10-БЎСМ мураббийи, тажрибали шахмат устаси Икром Ҳайдаров бошчилигида ушбу нуфузли мусобақага қизғин тайёргарлик кўрган эди. Шу боис ҳам шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.

  Энди жажжи шахматчи қиз шу йил 5-15 апрель кунлари Монголия давлатининг пойтахти Улан Батор шаҳрида ўтказиладиган Осиё чемпионатида иштирок этиш учун жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

 

Ж.ЖЎРАЕВ,

10-БЎСМ услубшуноси

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 04.03.2016,   Кўрилган: 590   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.