» » ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ! Жорий йилнинг март-апрель ойларида “Болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг маънавий баркамол инсонлар қилиб вояга етишига хизмат қиладиган болалар қўшиқлари, шеърлар ва куйларини яратиш бўйича республика ижодий танловининг вилоят босқичи  бўлиб ўтади.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, Халқ таълими бошқармаси, Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, Ёзувчилар уюшмаси, вилоят телерадиокомпанияси, Матбуот ва ахборот бошқармаси ушбу танловнинг ташкилотчилари ҳисобланишади.

Вилоятимизнинг барча ижодкор, шоир, бастакор, болалар ижодий жамоалари намояндалари ушбу танловда иштирок этиш имкониятига эга.

Танловга болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳар тамонлама маънавий баркамол инсонлар қилиб вояга етишига хизмат қиладиган, эзгуликка чорлайдиган, истиқлол, Ватан, шукроналик руҳидаги янгидан яратилган болалар куй-қўшиқлари, шеърлари, машқ қўшиқлари, куйлари жорий йилнинг 5- апрелигача қабул қилинади.

Танловнинг вилоят босқичи қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади: “Энг яхши янги қўшиқ”, “Энг яхши янги шеър”, “Энг яхши ҳисоб шеъри”.

Танлов шартларига кўра ғолиб ва совриндор деб топилган ижодкорлар ташкилотчи ва ҳомийларнинг махсус диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланадилар.

Танловга тақдим этиладиган ижодий ишлар қуйидагилар:

- янгидан яратилган қўшиқ-бастакорлар, мусиқа ва санъат мактаби ижодкорлари учун (янгидан яратилган қўшиқлар студияларда ёзилиб , аранжировка қилиниб ва тайёр ҳолга келтирилиб, дискларга ёзилган ҳолда нотаси билан тақдим этилади).

- яратилган янги шеър- шоирлар учун.

- ҳисоб шеъри матни (речёвка) – шоирлар ва эркин ижодкорлар учун.

Эслатма: Янги яратилган қўшиқлар 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган ижодий жамоалар ёки якка хонандалар иштирокида ижро этилиши шарт.

Танловга тақдим этиладиган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим.

- иштирокчи тўғрисида маълумотнома (объективка);

- шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси.

- 4х5 ўлчамдаги фотосурат (2 дона).

- муаллифнинг манзили ва боғланиш телефони,

Танловга топширилган ҳужжат ва ижодий ишлар қайтарилмайди.

 

Манзилимиз: 210105. Навоий шаҳри. Навоий кўчаси-2,

 Меъморлар-33. тел: 226-01-15.

 

ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 03.03.2016,   Кўрилган: 649   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.