» » Туманда Кўксарой сув омбори ишга туширилди

Туманда Кўксарой сув омбори ишга туширилди

Туманда Кўксарой сув омбори ишга туширилдиТуманимиздаги Кўксарой сойи ҳудуддаги энг серсув сойлардан саналади. Бироқ унинг суви асосан беҳуда оқиб ётар, серёғин пайтларда сел ҳосил қилиб аҳолига ташвиш туғдирарди. Унинг сувидан оқилона фойдаланишнинг, табиий офатнинг олдини олишнинг ягона йўли сойга тўғон қуриб, сув омбори барпо этиш эди.

  2011- йилда бошланган қурилиш ишлари жорий йилда якунланди.

  Кўксарой сув омбори қурилишига 21 миллиард сўм сарфланди. Омборнинг сиғими 7,5 миллион куб метрни ташкил этсада, унинг фойдали сув ҳажми 11,5 куб метрни ташкил этади. Бу эса туманимизда қўшимча 1,5 минг гектар суғориладиган ер пайдо бўлади деганидир.

  Сув омбори очилиши муносабати билан у ерда тантанали тадбир ташкил этилди. Унга туманимиз фахрийлари, ишлаб чиқариш илғорлари, соҳага тегишли ташкилотлар вакиллари, сув омбори қурилиши жонкуярлари таклиф этилди.

  Маросимни туманимиз ҳокими Ғ.Алиев кириш сўзи билан очди. Сўнгра вилоятимиз ҳокими Э.Турдимов, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Ш.Ҳамроев, меҳнат фахрийси Г.Муҳаммадиев мамлакатимиздаги бунёдкорлик ишлари, қишлоқ хўжалигига, аҳолининг турмуш фаровонлигига берилаётган эътибор, бунда Кўксарой сув омборининг аҳамияти ҳақида батафсил сўзлашди.

  Рамзий тасма тантанали равишда қирқилгач, тадбир иштирокчилари қурилиш ишлари билан танишиб, омбор қурилишига юксак баҳо беришди.  

Туманда Кўксарой сув омбори ишга туширилди   Туманда Кўксарой сув омбори ишга туширилди

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 14.12.2015,   Кўрилган: 776   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.
Страница 1 из 2 | Следующая страница