» » НАВБАТДАГИ ҒАЛАБА

НАВБАТДАГИ ҒАЛАБА

НАВБАТДАГИ ҒАЛАБА Туманимиздаги 3-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт  мактабида спортнинг гандбол турини ривожлантиришга катта аҳамият берилади.

  Ҳозирда ушбу спорт тури билан мазкур мактабда 218 нафар ёшлар олти нафар малакали мураббийлар раҳбарлигида мунтазам шуғулланиб келишмоқда. 2015- йилнинг 9-14- ноябрь кунлари Навоий шаҳрида гандбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини шакллантириш мақсадида 2001-2002-йилларда туғилган қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Мазкур спорт мактабининг 7 нафар тарбияланувчилари вилоят терма жамоаси таркибига жалб этилди.

  Ушбу чемпионатда иштирок этган 10 та жамоа ўртасида энг яхши ва чиройли комбинацион ўйин кўрсатган вилоятимиз терма жамоаси фахрли 1- ўринни эгаллаб, Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга эга бўлди.

Ёш гандболчиларнинг ушбу ютуғида жамоа мураббийлари- Ҳабибулло Қодиров ва Олег Антоновнинг улкан хизматлари бор, албатта.

  Худди шундай муваффақиятга кетма-кет икки марта эришганлиги учун туманимиз қизлари гандбол бўйича спорт устаси даражасига эришдилар. Улардан БарчинойБолиева, ва Гулҳаё Раҳмонова Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси таркибига қабул қилиндилар.

 

Б.Мадатов,

3-сон БЎСМ директори    

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 06.12.2015,   Кўрилган: 593   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.