» » Ёш ижодкорлар диққатига!

Ёш ижодкорлар диққатига!

Ёш ижодкорлар диққатига!Вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси                            Прези­ден­ти­нинг 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сонли қарори би­лан тас­диқланган Ўзбекистон  Республикасида Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дас­тури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ва­зирлар Маҳ­камасининг 2014 йил 14 февралдаги 01-07/1-76-сонли йи­ғилиш баёнига мувофиқ, Ёшларга оид дав­лат сиёсатини амал­га оширишга қаратилган чора- тад­бирлар режасининг тегишли бандларига асосан кўплаб эзгу ишлар амалга оши­рилмоқда. 

Шунга мувофиқ, ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақ­садида, "Камолот" ЁИҲ вилоят Кенгаши ҳамда Ёзув­чилар уюш­маси вилоят бўлими ташаббуси билан Ўзбе­кис­тон Рес­публикаси мустақиллигининг 24 йиллигига ба­ғиш­лаб, бу­гунги тинч, дориламон замонга ҳамда мамла­катимизда ёш­ларга кўрсатилаётган ғамхўрликларга жаво­бан шукрона­лик кайфиятида, бадиий жиҳатдан гўзал асарлар яратаётган, миллий қадриятларимизни, дўстлик ва истиқлолни тараннум этаётган 30 ёшгача бўлган иқти­дорли шоир-адибларнинг ижо­дидан саралаб, навоийлик ёшлар тўпламини чоп этишга киришилди.

 Ёш ижодкорларимизнинг ижод намуналари электрон нус­­хаси билан Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими томо­нидан 2015 йилнинг 25 июнигача қуйидаги манзилда қабул қи­ли­нади:

 

Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 36-уй, "Матбуот уйи" биноси, 1-қават, 3-хона. Телефон: (0-436) 225-95-80

 

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

Навоий вилоят бўлими

 

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 09.06.2015,   Кўрилган: 547   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.