» » Марказий Осиёда диний экстремизмга қарши курашнинг долзарб йўналишлари

Марказий Осиёда диний экстремизмга қарши курашнинг долзарб йўналишлари

  Юрт тақдири учун ўзини маъсул ҳисобловчи ҳар бир инсон, авваламбор, давлатимиз ва жамиятимиз тинчлигига раҳна солишга уринаётган ёвуз кучларнинг манбаси, моҳият-мазмуни ҳақида аниқ тушунчаларга эга бўлиши ва халқимизни ушбу таҳдидлардан огоҳ қила билиши керак.

  Диний экстремизм - сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа таъқиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш яъни, диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа таъқиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш ғояларини илгари суриб келаётган уюшган гуруҳлар тузилмасидир.

  Кейинги вақтларда диний экстремистик ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш ва “Интернет” орқали тарғибот ўтказиш каби усулларга таянган ҳолда амалга оширишга уринмоқдалар.   Натижада ақидапарастлар тўрига илинганлар қонли тўқнашувлар кетаётган ҳудудларга жўнатилмоқда. Бир сўз билан айтганда ақидапарастлар томонидан  “Интернет орқали ғоявий оғу” тарқатиш авж олмоқда .                       

  Шунингдек, хорижга иш ахтариб кетган айрим ёшларимиз диний экстремистик оқим аъзоларининг таъсирига тушиб, юртга қайтгандан сўнг ён-атрофдагилардан “жамоат” тузишга, уларни “ҳижрат”га олиб чиқишга қаратилган ҳаракатлар содир этаётгани ачинарли ҳол. Бу каби ёмон иллат албатта юртимиз тинчлигига ҳам раҳна солиши мумкин.

  Тинчлик уруш ва низоларга барҳам бериш орқалигина таъминланади. Афсуски, бугун дунёда турли қарама-қаршилик ва зиддиятларни келтириб чиқариш йўли билан ўз мақсадларига эришишни кўзлайдиган мана шундай диний экстремистик оқим кучлари бор.

  Шундай “тинчлик кушандалари” бор экан, сунъий равишда низоли вазиятларни вужудга келтиришга қаратилган ҳаракатлар ҳам тўхтамайди. Бунга Афғонистон, Покистон, Ироқ, Сурия каби мамлакатлардаги қонли тўқнашувлар мисол бўлиб, ёвуз кимсалар томонидан жамиятда оммавий ваҳима уйғотиш мақсадида тинч аҳолини бозор, масжид, кўча каби одам гавжум жойларда портлатиб юборилмоқда, ижтимоий соҳа ходимлари якка террор усулида ўлдирилмоқда.

  Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистонни дунёвий-маърифий ва демократик тараққиёт йўлидан оғдиришга ҳаракат қилаётган турли ақидапараст гуруҳ аъзолари иродаси бўш, билимлари саёз кишиларни, айниқса, ёшларни ўз таъсир доираларига тортишга уринмоқда. Фарзандини эртага шу куйга тушишини истамаган инсон бугун унинг маънавиятини ҳимоя қилиши керак .

  Огоҳ ва ҳушёр бўлсак, муқаддас юртимиз, тинчилигимиз, оиламиз ва фарзандларимизга ёмон кўз билан қараётган кимсалар содир этиши мумкин бўлган фитна-фасод, хавф-хатардан холис бўламиз.

  Неъматнинг бардавом бўлиши, унинг шукри адо этилишига боғлиқдир. Неъматнинг салмоғига қараб шукр ҳам ҳар хил бўлади. Баъзи неъматларнинг шукрини амалий тарздагина адо этиш мумкин. Бугун бизнинг тинчлигимиз - ана шундай амалий шукр талаб қиладиган неъматдир.

  Ватан оиладан бошланади. Оилада тинчлик бўлса, маҳалла, қишлоқ, шаҳар, вилоят ва ниҳоят мамлакатда осойишталик бўлади, юрт равнақ топади. Фарзандларимизнинг илмий савиялари, касбу-ҳунарлар малакаси билан аҳлоқий фазилатларини ҳам ривожланиб боради.

  Ёш авлоднинг маърифий тарбиясида, уларда кучли мафкуравий иммунитет ва юқори маънавият шакллантиришда мактаб ва оила ҳамжиҳатлигини таъминлаш - бугунги кундаги долзарб вазифаларимиздан бўлиб қолади.

 

  З.Норқулова

7-умумтаълим мактаби 

маънавий-маърифий ишлар

бўйича директор ўринбосари     

 

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 02.08.2017,   Кўрилган: 950   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.