Президент Фармони амалда

Президент Фармони амалда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан Хатирчи туманида ҳам ишлар амалга оширилмоқда.

  “Давлат ва жамият қурилиш тизимини такомиллаштириш”, “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш”, “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш”, “Ижтимоий соҳани ривожлантириш”, “Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат” сингари бешта устувор йўналишларни ўзида мужассамлаштирган Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимизнинг келгуси фаолиятини белгиловчи муҳим ҳуқуқий ҳужжатдир.

  Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур фармони асосида қабул қилинган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” мазмун-моҳиятини ҳудудларда тарғиб қилиш, шунингдек амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни боришини  ўрганиш мақсадида 2017 йил ёзги таътил даври учун амалий лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, унда ҳар бир ҳудуд бўйича профессор-ўқитувчилар ва кўнгилли иқтидорли талабалардан иборат ижодий ишчи гуруҳлар томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

  Шу асосда Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги мутасаддилари, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари ҳамда мазкур ижодий ишчи гуруҳи аъзолари ҳамкорлигида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда туманда ишчи гуруҳ фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

  Йиғилишда Навоий вилояти ишчи гуруҳ раҳбари профессор Б.Хасанов сўзга чиқиб, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг тегишли бандларида белгиланган чора-тадбирларни туман ҳудудида бажарилиш ҳолатини ўрганиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимига қаратилган таклифларни  ишлаб чиқиш ва тайёрлашда тумандаги мутасадди раҳбарлар ва масъуллар билан ҳамкорликда иш олиб бориш кераклигини такидлаб ўтди. Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети томонидан ишлаб чиқилган саволномалар билан ишлаш тартиби ва уларнинг мақсад вазифалари юзасидан тушунтириш берди.

  Шунингдек, йиғилишда ижодий-ишчи гуруҳ томонидан туманда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши жараёни билан танишув, эришилган ижодий натижаларни оммалаштириш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш йўллари бўйича таклифларни ўрганишни ташкил этиш ҳамда олдинда турган устувор вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар юритилди.

 

А.Ирисқулов,

Мониторинг гуруҳи аъзоси

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 18.07.2017,   Кўрилган: 191   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.