Гиёҳвандлик - аср вабоси

Гиёҳвандлик - аср вабоси  Гиёҳвандлик инсоният учун энг ижтимоий хавфли ва оғир оқибатларга олиб келадиган офат сифатида барча даврларда қораланиб келинган.

  Гиёҳвандлик инсон соғлигининг кушандаси, қанчадан қанча инсонларнинг умрига, соғлигига зомин бўлаётган иллатдир.

Сабаби сурункали гиёҳвандликка берилганларнинг аскарияти 30 ёшгача ҳам яшамайди. Яна бир хавфли томони, у ОИТС, вирусли гепатит ва бошқа хавфли касалликлар билан боғлиқ равишда илдиз отади.

  Гиёҳвандлик қуйидаги оқибатларга олиб келади:

ўлим (гиёҳвандлик моддаларини қабул қилиш ёки хумор ҳолатидаги оғриқ оқибатида ва бошқа келтириб чиқарган   касалликларнинг асорати туфайли);

гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш учун қўлга киритиш йўлида жиноятга қўл уриш - қотиллик, босқинчилик,   талончилик, ўғрилик, фирибгарлик ва бошқалар;

бевосита гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилиш;

оиланинг барбод бўлиши;

фарзандларнинг мажруҳ туғилиши;

ҳеч нарсага қизиқмаслик;

беҳаёлик ва бошқалар.

  Ўзбекистонга гиёҳвандлик асосан 1985-98-йилларда кириб кела бошлади. Маълумки, гиёҳвандлик моддалари доимий ҳаракатда бўлади. Гиёҳвандлик моддалари мамлакатимизга кириб келишининг олдини олиш ва бу соҳада кенг кўламли про­филактика ишлари олиб боришга алоҳида аҳамият қаратилган.

  Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш миллий маркази ташкил қилинган. Шунингдек, гиёҳвандлик ижтимоий-иқтисодий иллатига қарши курашда миллий хавфсизлик хизмати, давлат божхона қўмитаси, ички ишлар вазирлиги, прокуратура органлари, барча вазирлик ва идоралар кенг жалб қилинган.

  Гиёҳвандликка ва уни тарғиб қилишнинг олдини олишга қарши профилактик тадбирларда кенг жамоатчиликнинг иштироки ҳам мақсадга мувофиқдир.

  Сабаби гиёҳванд тўдалар фақат ўзлари кайфланиб қолмасдан, ўзгаларни ҳам, айниқса ёшларни бу йўлга тортишга ҳаракат қиладилар.

  Гиёҳванд моддаларни сотувчилар сафларига тортган янги болани бепул қора дори бериш билан рағбатлантириб турадилар. Бу сафга қўшилиб қолиш эса унча мураккаб эмас.

  Ушбу соҳадаги қонунбузарликнинг олдини олишда нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат идоралари балки, бутун жамоатчилик, яъни ҳар биримиз масъулмиз.

  Ҳар биримиз келажак авлод баркамоллиги, эртанги кунимиз фаровонлиги учун хавф-хатарни, масъулиятни ҳис этган ҳолда ягона мақсад сари илдам қадам ташлашимиз лозим.

  Мақсад аниқ: дунёни гиёҳвандлик моддалардан сақлаш, инсоният саломатлигини асрашдир.

 

С.Нажмиддинов,

туман ФХДЁ бўлими

нозири 

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 07.06.2017,   Кўрилган: 233   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.