» » “Онам айтган аллалар” республика фестивалининг туман босқичи ўтказилди

“Онам айтган аллалар” республика фестивалининг туман босқичи ўтказилди

“Онам айтган аллалар” республика фестивалининг туман босқичи ўтказилди  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармонинг 8-иловаси билан тасдиқланган  “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши  бўйича Ҳаракатлар стратегиясини  “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг 286-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида туман Маданият саройида “Онам айтган аллалар” республика фестивалининг туман босқичи ўтказилди.

  Фестивалда Маданият бўлимига қарашли “Янгиработ”,“Саҳоват”, “Олчинобод”, “Пўлкан” маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, “Ёр-ёр” фолъклор этнографик “Чиннигул” ашула ва рақс “Халқ ҳаваскорлик жамоа”лари ва 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда Хатирчи  Педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежидан 15 нафарга яқин “Алла” ижрочилари ўзаро беллашдилар.

  Танловда ҳакамлар ҳайъати томонидан “Энг ёш ижрочи”  номинацияси “Пўлкан” маданият ва аҳоли дам олиш маркази тўгарак қатнашчиси Ч.Нормуродовага,  “Фахрий ижрочи” номинацияси “Олчинобод” маданият ва аҳоли дам олиш маркази тўгарак қатнашчиси Н.Жабборовага, “Урф-одат ва анъаналар тарғиботчиси” номинацияси 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси М.Дўстмуродовага, “Оригинал ижроси учун” номинацияси 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Л.Мизомовага, “Саҳна маданияти учун” номинацияси Хатирчи Педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси О.Тошоновага ҳамда “Ижро маҳорати учун” номинацияси “Янгиработ” маданият ва аҳоли дам олиш марказига қарашли “Чиннигул” ашула ва рақс “Халқ ҳаваскорлик жамоаси” бадиий раҳбари  К.Файзиевага берилди ва вилоят босқичида иштирок этиши учун тавсия этилди.

 

 

Ш.Қораев,

“Янгиработ”  марказий маданият ва 

аҳоли дам олиш маркази директори

 

“Онам айтган аллалар” республика фестивалининг туман босқичи ўтказилди      “Онам айтган аллалар” республика фестивалининг туман босқичи ўтказилди

“Онам айтган аллалар” республика фестивалининг туман босқичи ўтказилди      “Онам айтган аллалар” республика фестивалининг туман босқичи ўтказилди

“Онам айтган аллалар” республика фестивалининг туман босқичи ўтказилди      “Онам айтган аллалар” республика фестивалининг туман босқичи ўтказилди

 

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 11.05.2017,   Кўрилган: 694   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.